O‘zbekiston
yangiliklari

Туркия элчиси Нодира Қодирова ўлими юзасидан ТИВга чақирилди

Туркия элчиси Нодира Қодирова ўлими юзасидан ТИВга чақирилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
110
0

8 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Туркиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Эр Меҳмет Сурайяни жорий йил 23 сентябрь куни Анқарада Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазиятга тушунтириш олиш учун таклиф қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатди . Элчи Ўзбекистон фуқароси вафотига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди ва ҳозирги пайтда Туркиянинг тегишли идоралари ҳар томонлама ва синчковлик билан тергов ўтказаётганини, ушбу ишга доир барча ҳолатлар ўрганилаётганини қайд этди. Элчи тергов объектив олиб борилиши, Ўзбекистон томони эса тезкор ва мунтазам тарзда терговнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилинишини маълум қилди, дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Нодира Қодирова ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт партияси» депутати, истеъфодаги генерал-майор Сирин Уналнинг уйида энагалик қилган. У иш жойида депутатга тегишли тўппонча билан ўз жонига қасд қилган. Аввалроқ Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ватандошимизнинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазият назорат остида эканини маълум қилган эди. Анқара прокуратураси тергов тадбирлари олиб борилаётгани, жумладан, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, телефон сўзлашувлар ва электрон ёзишламалар мазмуни ўрганилаётгани хабар қилинди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив