O‘zbekiston
yangiliklari

Туризм қўмитаси беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этишни таклиф қилди

Туризм қўмитаси беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этишни таклиф қилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
122
0

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистонда барча умумтаълим мактаблари ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этиш таклифи билан чиқди. Ушбу таклиф мамлакатда ёшлар туризмини ривожлантириш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасидан ўрин олган. Қарор ўқувчи ва талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этишга қаратилган. Бундан ташқари, туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишги таътил даврини узайтириш ҳам таклиф қилинмоқда. "Газета.uz"да реклама 2020−2025 йилларда Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида ёшлар ўртасида саёҳатларни оммалаштириш, мамлакатга чет эллик ёш сайёҳлар келишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш таклиф қилинмоқда. Келтириб ўтилган статистик маълумотларга кўра, 2017 йилгача бўлган даврда хорижий ташриф буюрувчи ёшлар сонининг ўсиш суръати ўртача йиллик 4 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 12 фоизни ташкил қилиб, 1,5 млн нафардан ошди. 2019 йилнинг ўтган даврида эса республикага 1,75 млндан ортиқ хорижий ёш туристлар ташриф буюрган. Туризм қўмитаси 2025 йил якунлари бўйича чет эллик ёш сайёҳлар сонини 4 млн, маҳаллий ёш сайёҳлар сонини эса 12 млн нафарга етказишни мақсад қилган. Бунга ёшлар туризми бўйича инфратузилмани яратиш, ёшларни жалб этувчи туризм масканларини кўпайтириш, туристик хизматларни диверсификациялаш ва сифатини ошириш ҳисобидан эришиш мўлжалланмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив