O‘zbekiston
yangiliklari

Транспорт карталари сотувга чиқарилди

Транспорт карталари сотувга чиқарилди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
121
0

2020 йилнинг илк ойидан пойтахт жамоат транспортлари — автобус ҳамда метрополитен йўналишларида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этила бошланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди. Айни кунга қадар электрон тўловларни қабул қилувчи валидаторлар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобусларга бириктирилди. Шунингдек, махсус транспорт тўлов карталари сотувга чиқарилди. Тўлов карталарининг нархи 11 минг сўм бўлиб, ҳар бир картага олдиндан бир марталик тўлов миқдори юкланган. Йўловчилар мазкур турдаги карталарни бошқа савдо нуқталари қатори жетон ҳамда ойлик йўл чипталари билан савдо қилувчи қуйидаги шахобчалардан ҳам ҳарид қилишлари мумкин. "Газета.uz"да реклама Савдо нуқталари: Сариқ кўл бекати; Шимолий вокзал бекати; МУМ бекати; Тўқимачилик комбинати бекати; Машинасозлар бекати; Паркент бозори бекати; Чимён дўкони бекати; Фарғона бозори (Рисовый) бекати; Олой бозори (марказ. Дар. томон.) бекати; ГРАНД (Россия) меҳмонхонаси бекати; Фарҳод бозорчи Лутфий кўчаси бекати; Юнусобод 3-квартал бекати; Сергели ярмарка бозори 2-бекати; Авиасозлар бозори (Кадышева) бекати; Олой бозори — Ардус бекати; Жанубий вокзал шоҳ бекати; Буюк Ипак Йули метроси 1-бекати; Педагогика университети (Чилонзор метроси).

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив