O‘zbekiston
yangiliklari

Тожикистондаги чегара постига ИД аъзолари ҳужум қилгани ҳақида баёнот берилди

Тожикистондаги чегара постига ИД аъзолари ҳужум қилгани ҳақида баёнот берилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
108
0

6 ноябрга ўтар кечаси Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарасидаги «Султонобод» чегара отряди 4-«Ишкобод» ҳарбий қисми чегара постига ҳужум уюштирган қуролланган шахслар «Ислом давлати» террористлар ташкилотининг махсус топшириғини бажарган. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги томонидан эълон қилинган Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабарида сўз боради. Тергов ҳаракатлари ва қўлга олинганларни сўров қилиш жараёнида гуруҳнинг барча иштирокчилари ИБ аъзолари экани ва Афғонистоннинг Қалаи Зал туманидан (Қундуз вилояти) давлат чегараларини ноқонуний равишда кесиб ўтган ҳолда 3 ноябрь куни Тожикистоннинг Хатлон вилояти Кубодиён тумани (Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти билан чегарадош) ҳудудига келгани маълум бўлди, дейилади хабарда. «Улар ўзлари учун энг мақбул позиция сифатида „Ишкобод“ чегара қисмини танлаб, қуролли отишмага киришган», — дея хабар қилди ДМХҚ. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Аввалроқ 20 нафар ниқобланган номаълум шахслар 4 та машинада келиб отишма содир этгани хабар қилинган эди. Куч ишлатар тузилмалар ўтказган операция натижасида қуролланган гуруҳнинг 15 аъзоси йўқ қилинган, 5 нафари қўлга олинган. Отишма натижасида чегара қўшинларининг бир аскари ҳамда Тожикистон ИИВнинг бир ходими вафот этди. "Газета.uz"да реклама

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив