O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентдан водийга автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкентдан водийга автобус қатнови йўлга қўйилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
120
0

Қамчиқ довони ҳудудида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилаётгани ҳамда қор кўчиши хавфи мавжудлиги боис Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан Фарғона водийсига буюртма автобус катнови йўлга қўйилди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Мазкур йўналишда «Uzautotrans service» корхонаси Yutong автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатади. Тошкентдан йўлга чиққан автобус Андижон, Фарғона ва Марғилон шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади. Автобус Қўйлиқ деҳқон бозори яқинидан (водий питак) йўлга чиқади. Вазирлик автобус Тожикистон ҳудуди орқали транзит ҳаракатланиши сабабли йўловчилар ўз шахсий паспортлари билан автобусга чиқишлари лозимлигини маълум қилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив