O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентдаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Тошкентдаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
116
0

«Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори 2019 йилнинг 17 декабрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Қарорга мувофиқ, институт масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Институт таълим фаолиятини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Ёджу технология институтининг (Корея Республикаси) ўқув режалари асосида ўзбек, рус, инглиз тилларида амалга оширади. "Газета.uz"да реклама Институт битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган диплом берилади. Институтга талабалар қабули умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонлари Ёджу технология институти томонидан (ёки иштирокида) ўтказилади. Ўқиш тўлов-контракт асосида, кундузги, сиртқи ва кечки шаклда амалга оширилади. Шунингдек, ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив