O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентдаги баннерда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайт реклама қилингани аниқланди

Тошкентдаги баннерда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайт реклама қилингани аниқланди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
113
0

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасига гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтадиган QR-кодли реклама баннери ўрнатилгани аниқланди. Бу ҳақда журналист Муҳаммадшариф Маматқулов эътибор қаратиб , ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди. Фото: Муҳаммадшариф Маматқулов. «Газета.uz» QR-кодни синаб кўрганида, у ҳақиқатдан ҳам .ru доменидаги стимуляторлар, эйфоретиклар, гиёҳванд моддалар аралашмалари ва каннабиноидлар сотиладиган сайтга элтиши тасдиқланди. Бундан ташқари, баннерда Instagram ижтимоий тармоғидаги танлов ҳақида хабар қилинади. Танлов ташкилотчилари саҳифаси айни вақтда ўчирилган. "Газета.uz"да реклама Муҳаммадшариф Маматқулов ички ишлар органлари ходимларига таяниб шаҳарда бир нечта худди шундай баннерлар ўрнатилганини хабар қилди. Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси «Газета.uz»га вазият назорат остига олингани, зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам вазият ўрганилаётганини қайд этди. Кейинроқ ИИББ матбуот хизмати журналистларнинг мурожаати зарур чоралар кўрилиши учун ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўлимига тақдим этилганини маълум қилди. Баннер эса олиб ташланиб, баннер буюртмачисининг шахсига аниқлик киритилмоқда. Реклама берувчи томонидан баннер қасддан ёки хатолик орқали ўрнатилгани аниқланади. Шу кунларда Қозоғистонда ҳам ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бир неча шаҳардаги кўчаларда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтларга элтувчи QR-кодли баннерларни аниқлади. Кун давомида саккизта шундай баннер олиб ташланди, дея хабар қилди Қозоғистон ИИВ. Пайшанба куни Қирғизистон ОАВлари ҳам Бишкекда гиёҳванд моддалар рекламаси бўлган баннер ҳақидаги хабарларни эълон қилди. Орадан бир қанча вақт ўтиб шаҳар мэрияси баннер олиб ташлангани ҳақида хабар берди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив