O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентда Янги йил тадбирлари қаерларда бўлиб ўтади?

Тошкентда Янги йил тадбирлари қаерларда бўлиб ўтади?
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
117
0

Янги йил байрамига бағишланган тантанали тадбирлар ва тантаналар Тошкентдаги 14 та масканда ўтказилади. Улар 22 декабрь куни бошланган ва 8 январгача давом этади, дея хабар берди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати. Янги йил байрам тадбирлари қуйидаги масканларда бўлиб ўтади:Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда «Hyatt Regency» меҳмонхонасининг олди майдонида;Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор Локоматив» боғида;Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» боғида;Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги «Roison Electronics» корхонаси олд майдонида;Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги «Эко-боғ» ҳудудида;Мирзо Улуғбек туманидаги «Central park» ҳудудида;Сергели туманидаги «Green park» ҳудудида;Учтепа туманидаги «Фарҳод» деҳқон бозорининг Кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;Яшнобод туманидаги «Ашхобод» маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;Чилонзор туманидаги «Humo arena» муз саройининг олд майдонида. "Газета.uz"да реклама

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив