Тошкентда машина уриб кетган пиёда вафот этди

YANGILIKLAR

16 март куни тахминан 22:30 да Тошкентнинг Юнусобод тумани Кичик халқа автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲ натижасида пиёда вафот этди. Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, 36 ёшли Lacetti ҳайдовчиси 59 ёшли Раҳим З.ни уриб юборган. Эркак олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада ҳаётдан кўз юмган. ЙТҲга ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолгани сабаб бўлган, дея қайд этди ИИББ.
Fikrlar (0)
Fikr bildirish