O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентда катта миқдордаги пиротехника воситалари савдосининг олди олинди

Тошкентда катта миқдордаги пиротехника воситалари савдосининг олди олинди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
123
0

Тошкент давлат солиқ хизмати органлари томонидан пойтахтнинг Бектемир туманида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди, дея хабар қилди Тошкент ДСБ матбуот хизмати. Хусусан, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Нозима Шокирова (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) ҳеч қандай ҳужжатларсиз пиротехника воситаларини савдога қўйгани аниқланди. Тадбир давомида 3 турдаги 333 дона (қути) умумий қиймати 8 миллион 910 минг сўмлик пиротехника маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди. Профилактик тадбирлар давомида Бектемир тумани Нурашон кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган яна бир фуқаро Улуғбек Умматов ҳам 3 турдаги 15 дона (қути) умумий баҳоси 800 минг сўмлик пиротехника воситаларини пуллаш пайида бўлгани маълум бўлди. "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, Тошкент вилояти Оқкурғон туманида истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Шодиёр Дониёров республикага ноқонуний йўллар билан олиб келинган 20 дона умумий қиймати 800 минг сўмлик пиротехника воситаларини ноқонуний савдога қўйгани аниқланди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Жиноят кодексининг тегишли моддаларида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив