O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентда газ босимининг пасайишига сабаб бўлган газ қувури қайта тикланмоқда

Тошкентда газ босимининг пасайишига сабаб бўлган газ қувури қайта тикланмоқда
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
130
0

Тошкентнинг бир қатор туманларида газ босимининг тушиб кетишига сабаб бўлган газ қувурини қайта тиклаш ишлари бошланди. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати хабар қилди . «Дарҳақиқат, Роҳат мавзеси томондан Қўйлиқ бозоригача бўлган Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ер усти метро қурилиши вақтида, зарурат туфайли, 1,5 км узунликдаги газ қувури демонтаж қилинди. Шу сабабли совуқ кунларда шаҳарнинг айрим ҳудудларида табиий газ тақчиллиги кузатилди», — дея хабар қилди компания. Бугунги кунда, газ қувурини тиклаш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда, Қўйлик дехқон бозори яқинидаги ҳалқа йўли ёқалаб 800 метр газ қувурлари ётқизилди. Қайта тикланадиган газ қувурининг узунлиги 1,5 кмдан ортиқ, диаметри 700 мм. Қурилишга 35 дан ортиқ мутахассислар ва 14та махсус техника жалб этилган. Қурилиш ишлари туну-кун ташкил этилган. «Ўзтрансгаз» ноқулайлик учун узр сўради. "Газета.uz"да реклама Газ қувурининг қачон демонтаж қилингани ва уни қайта тиклаш бўйича ишлар қачон якунига етиши ҳақида аниқ маълумот олишнинг имкони бўлмади. Бундан ташқари, 29 ноябрь куни Facebook-гуруҳларидан бирида Тошкентдаги Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари чорраҳасида уч даражали кўприк қурилиши вақтида ҳам магистрал газ қувурида демонтаж ишлари олиб борилгани ҳақидаги аноним хабар эълон қилинди. «Газета.uz»нинг вазиятдан хабардор ахборот манбалари ушбу хабарни тасдиқлади. Маълумки, тахминан 22 ноябрдан буён Тошкентнинг Миробод, Чилонзор, Сергели, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида газ босимининг пасайиши ҳолатлари кузатилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив