O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентда Буюк Британиянинг Ҳуқуқ университети филиали очилади

Тошкентда Буюк Британиянинг Ҳуқуқ университети филиали очилади
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
112
0

18 октябрь куни адлия вазири Русланбек Давлетов Буюк Британиянинг Ҳуқуқ университети (University of Law — ULaw) раҳбарияти билан Ўзбекистонда тез орада университет филиалини ташкил этишга доир лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Филиалда талабаларга бизнес менежменти бўйича BA (Bachelor of Arts), ўзбек ҳуқуқи эленментларини ўз ичига олган LLB (Bachelor of Legislative Law) ва халқаро савдо ҳуқуқи бўйича LLB дастурлари бўйича таълим бериш кўзда тутилган. Томонлар филиални ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи таркибини тасдиқлаб, молиявий масалаларни муҳокама қилди. ULaw — Буюк Британиянинг нотижорат хусусий университети бўлиб, у британиялик юрист ва адвокатлар учун юридик даражалар, махсус юридик тайёргарлик ва малака ошириш курсларини тақдим этади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив