O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкентда 89 та бепул ҳуқуқий маслаҳатхона ташкил этилди

Тошкентда 89 та бепул ҳуқуқий маслаҳатхона ташкил этилди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
98
0

Тошкент шаҳри ҳудудидаги маҳаллалар, аҳоли гавжум жойлар ва бозор ҳудудларида жами 89 та ҳуқуқий маслаҳатхона ташкил этилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати. Ушбу маслаҳатхоналарда ҳафтанинг сешанба кунлари Тергов тизимида хизмат қилаётган тажрибали ҳуқуқшунос ходимлар томонидан аҳолига жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда. Ҳуқуқий маслаҳатхоналар аҳолининг турли кўринишдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликлар қурбони бўлиб қолмаслиги ҳамда ортиқча сарф-ҳаражат ва вақт сарфламасликларига асосий эътибор қаратилмоқда. Бепул ҳуқуқий маслаҳатхоналар манзилларини ҳар бир тумандаги профилактика инспекторларидан, алоқа рақамларини эса Тошкент ИИББ сайтидан билиб олиш мумкин.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив