O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент Вебстер университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент Вебстер университетининг очилиш маросими бўлиб ўтди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
119
0

Бугун, 1 ноябрь куни Вебстер университети (АҚШ)нинг Марказий Осиёдаги биринчи филиали — Тошкент шаҳридаги таълим дастурларини амалга ошириш Марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали орқали хабар берилди . Маросимда Вебстер университети Канцлери Элизабет Стробл раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси президенти давлат маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, вазир ўринбосарлари ва ректорлар иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 20 мартдаги қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди. "Газета.uz"да реклама Ўқув жараёнлари 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланди ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Ҳозирда олийгоҳда 470 нафар талаба таҳсил олмоқда ва Вебстер университетининг Тошкент филиали талабалар сони бўйича Таиланд, Хитой, Нидерландия, Швейцария, Греция, Австрия ва Ганадаги филиалларни ортда қолдирди. Университетда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилмоқда. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив