O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент телеминорасида паспортсиз кириш тартиби жорий қилинади

Тошкент телеминорасида паспортсиз кириш тартиби жорий қилинади
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
98
0

Тошкентда сайёҳлик имкониятларини кенгайтириш ва туристлар учун қулайлик ва шароитлар яратиш мақсадида тез орада Тошкент телеминорасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан кириш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди . Маълумки, Тошкент телеминораси стратегик аҳамиятга эга объект ҳисобланади. Шу боис бу ерга шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали киритилади. Бошқа ҳолларда эса телеминорани фақат ташқаридан кузатиш мумкин. Тошкент телеминораси баландлиги бўйича жаҳоннинг 200 дан ортиқ миноралари орасида 11-ўринни эгаллайди. Телекўрсатувлар кўламининг кенгайиши муносабати билан кучли радио-телевизион узатиш станцияси қурилишига эҳтиёж пайдо бўлганлиги сабабли Бўзсув каналининг ўнг соҳилида 1978−85 йилларда мазкур иншоот бунёд этилган. "Газета.uz"да реклама Тошкент телеминораси 3 та конуссимон тиргакка ўрнатилган. Ундан Бутунжаҳон буюк миноралар федерациясига бағишланган музей, «Коинот» ресторанининг «Алвон» ва «Мовий» заллари, кузатув майдончалари ўрин олган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив