O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланди

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
119
0

25 октябрь кунидан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланади. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди. Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:биринчи босқичда — ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида);иккинчи босқичда — кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда. Қарорга кўра, иситиш мавсумига ўтиш 30 октябрь кунига қадар якунланиши лозим. Ўтган йилги иситиш мавсуми 16 октябрдан 23 мартагача давом этган эди. Пойтахт ҳокимлиги фуқаролардан турар-жойларида иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, Тошкент ҳокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа ва (71) 210−01−87 рақамларига мурожаат қилишларини сўради.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив