O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент прокурорига ўринбосар тайинланди

Тошкент прокурорига ўринбосар тайинланди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
111
0

Баҳодир Абдулхаевич Абдувалиев Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу Ўзбекистон бош прокурорининг 21 ноябрдаги буйруғида кўзда тутилган, дея хабар қилди Тошкент прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га. Тайинловга қадар Баҳодир Абдувалиев Бош прокуратурада Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Самандар Остонов (ўнгда). Фото: Бектемир туман ҳокимияти. Тошкент прокурорининг аввалги ўринбосари Самандар Мустафоқулович Остонов Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари бўлди. Пойтахт прокуратурасидаги фаолиятигача у Бош прокуратуранинг Вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига раҳбарлик қилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив