O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент ҳокимияти эски Консерватория биносининг бузилиши тўғрисидаги гап-сўзларни рад этди

Тошкент ҳокимияти эски Консерватория биносининг бузилиши тўғрисидаги гап-сўзларни рад этди
YANGILIKLAR
16:31, 05 апрель 2020
102
0

Тошкент ҳокимияти Мирзо Улуғбек туманидаги Мустақиллик кўчасида жойлашган Ўзбекистон Давлат консерваториясининг эски биноси бузилиши тўғрисидаги гап-сўзларни рад этди . Аввалроқ ижтимоий тармоқларда, жумладан Ўзбекистон Давлат консерваториясининг (ҳозирда Олмазор кўчасида жойлашган) Facebook-саҳифасида бинони бузишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳозирда бу ҳақдаги маълумот саҳифада мавжуд эмас. «Тошкент ҳокимияти ва Mirzo Ulugbek Business City дирекцияси шуни расман маълум қиладики, мазкур тарихий бинони бузиш ҳеч қачон режалаштирилмаган», — дейилади хабарда. Пойтахт маъмурияти ўз вақтларини турли гап-сўзларни чиқариш ва тарқатишга сарфламасликка" чақириб, ҳақиқий вазиятни (+99871) 210−01−63 рақами орқали олиш мумкинлигини маълум қилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив