O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент — Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент — Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
108
0

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 19 декабридан эътиборан «Тошкент — Москва — Тошкент» йўналишида мунтазам автобус қатовини йўлга қўймоқда, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Мазкур йўналишдаги қатновлар «Uzautotrans Service» корхонаси томонидан замонавий Yutong автобусларида амалга оширилади. Қатновлар «Тошкент» автовокзали ва Москванинг «Новоясеневская» автостанциясидан амалга оширилади. Жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 12:00 да илк автобус Россия Федерация пойтахти Москва шаҳри томон «Тошкент» автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган. "Газета.uz"да реклама Ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба душанба ва пайшанба кунларига белгиланган. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 12:00 да йўлга чиқади. «Новоясеневская» автостанциясидан эса Москва вақти билан соат 14:00 да ҳаракатланади. Ушбу қатнов бўйича қўшимча маълумотларни «Тошкент» автовокзалининг (71) 207−87−00 ҳамда (97) 758 14 24, (99) 808 47 42, (99) 808 47 17 телефон рақамлари орқали олиш мумкин. Бугунги кунда Россия Федерациясининг Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларига ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив