O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент ИИО ФМБлари «одам танийдиган» камералар ўрнатилган автобусларга эга бўлди

Тошкент ИИО ФМБлари «одам танийдиган» камералар ўрнатилган автобусларга эга бўлди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
110
0

Тошкентнинг 11 туманидан 9 тасидаги Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига биттадан автобуслар базасидаги мобил марказлар топширилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди. Автобуслар кўриш бурчаги 360 даража бўлган шахсни таниш хусусиятига эга камералар билан жиҳозланган. Видеокузатув тизими шахсни тезкор таниш учун ички ишлар органлари маълумотлар базаси билан боғланган. Бу одамлар оқими орасидаг қидирувда бўлган шахсларни танишга ёрдам беради, дея қайд этилди ИИББ сайтида. Мобил марказлари GPG орқали туман ҳудудидаги ИИО хизмат автомобиллари жойлашган жойни кўради ва яқин атрофда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив