O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент ИИББ гиёҳванд моддалар реклама қилинган баннер буюртмачисини аниқлади

Тошкент ИИББ гиёҳванд моддалар реклама қилинган баннер буюртмачисини аниқлади
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
116
0

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтувчи QR-кодли баннерга буюртма берган шахсни аниқлади. Баннер Яшнобод туманига ўрнатилган, журналистлар томонидан унга диққат қаратилганидан сўнг олиб ташлаган эди. ИИББ маълумотларига кўра, Яшнобод тумани ҳудудига баннерни жойлаштириш бўйича буюртмани 48 ёшли Ш. Ш. қабул қилиб олган ва ўрнатган. Буюртмачи эса ташқи рекламаларни тайёрлаш билан шуғулланувчи фирма раҳбари ҳисобланган Самарқанд вилоятида яшовчи 29 ёшли С. Х. бўлиб чиқди. С. Х. худди шундай баннерни Самарқанд ҳудудига ҳам жойлаштирган. У ҳам демонтаж қилинди. "Газета.uz"да реклама С. Х. буюртмани интернет орқали Россиядаги блогердан олгани, пулни банк картасига ўтказиб беришганини маълум қилган. У блогердан баннер дизайнини босишга тайёр ҳолда қабул қилиб олган. Ш. Ш. ва С. Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178−1-моддаси 2-қисмида (фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик) кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузилди. Шу каби баннерлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам ўрнатилиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар бошқа вилоятлардаги ички ишлар бошқармаларига юборилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив