O‘zbekiston
yangiliklari

Тиббиёт муассасаларини таъмирлашга ажратилган 2,3 млрд сўмнинг талон-тарож қилингани аниқланди

Тиббиёт муассасаларини таъмирлашга ажратилган 2,3 млрд сўмнинг талон-тарож қилингани аниқланди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
127
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Тиббиёт қурилиш» инжиниринг давлат унитар корхонасининг 2016−2019 йиллардаги фаолияти юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди . Текширувларда корхона мансабдор шахслари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бино ва иншоотларни таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган жами 2,3 млрд сўм бюджет маблағларини яқин қариндошларига қарашли хўжалик юритувчи субъектларга амалда кўрсатилмаган дезинфекция ва компьютер хизматлари, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ишлари учун ўтказиб бериб, талон-торож қилганликлари фош этилган. Бундан ташқари, улар жиноий йўл билан топилган пул маблағларининг асл манбаини яшириб, мулкка айлантириш мақсадида, «Labo», «Nexia-3», «Cobalt», «Lacetti» ва «Malibu-2» русумли жами 9 та автомашиналарни харид қилишиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштиришган. "Газета.uz"да реклама Текширув давомида давлат манфаатларига етказилган зарардан 1,1 млрд сўми қопланиши таъминланди. Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Тиббиёт қурилиш» инжиниринг давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив