O‘zbekiston
yangiliklari

ТИҚХММИ Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингига кирди

ТИҚХММИ Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингига кирди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
120
0

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба 2020 йил учун Британиянинг Quacquarelli Symonds компанияси томонидан тузилган Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари рейтингида қайд этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди. ОТМ QS рейтингида академик сўровнома, иш берувчиларнинг баҳоси ва илмий салоҳияти каби мезонларда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари университетлари ўртасида ижобий кўрсаткичларни қайд этиб, 301−350 ўринлар оралиғидаги университетлар қаторидан жой олди. Маълумот учун: QS рейтинг агентлиги томонидан илмий тадқиқотларга 20%, академик сўровномага (жаҳон ОТМларига ўрганилаётган университет юзасидан сўровнома юбориш, жаҳон ОТМлари учун танилишда илмий тадқиқот ишларининг роли юқори) 30%, иш берувчилар сўровномасига 20%, ўқув жараёнига 15%, бошқаларга 15% ажратилган. "Газета.uz"да реклама Ушбу рейтингда 1-ўринни Ломоносов номидаги Москва давлат университети, 2-ўринни Санкт-Петербург давлат университетлари эгаллади. Рейтингда Россия, Чехия, Туркия, Венгрия, Польша, Руминия, Словения, Хорватия, Беларусь, Болгария каби давлатларнинг етакчи университетлари жой олди. Ҳозирда вазирлик томонидан халқаро экспертлар билан биргаликда республиканинг етакчи олий таълим муассасаларини босқичма-босқич халқаро рейтингга киритишга тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хорижий экспертлар томонидан республиканинг 10 та олий таълим муассасаси (ЎзМУ, ТИҚХММИ, ТДТУ, ТАТУ, СамДУ, ТДАУ, УрДУ, ТТА, Турин политехника университети, ҚҚДУ) танлаб олинди ва уларнинг Times Higher Education ва QS базасида тегишли профиллари яратилди. Экспертлар шу 10 та олий таълим муассасаси билан яқиндан ишламоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив