O‘zbekiston
yangiliklari

Татаристон президенти амалий ташриф билан Самарқандга келди

Татаристон президенти амалий ташриф билан Самарқандга келди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
120
0

Татаристон (Россия) президенти Рустам Минниханов амалий ташриф билан Самарқандга келди. Самарқанд халқаро аэропортида уни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди, дея хабар берди татар республикаси раҳбари матбуот хизмати. Рустам Минниханов етиб келиши билан Ўзбекистон татарлар жамияти вакиллари билан учрашувга йўл олди. Бугунги кунда Ўзбекистонда тахминан 300 минг нафарга яқин татарлар истиқомат қилишмоқда, улар мамлакат аҳолисининг 1 фоизга яқинини ташкил этади. Энг кўп татар диаспоралари Тошкент ва Самарқанд вилоятларида яшамоқда. Эртага, 26 ноябрь куни Татаристон президентининг Самарқандда «КамАЗ» юк машиналарини йиғиш бўйича янги линиянинг очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилмоқда. "Газета.uz"да реклама Куннинг иккинчи ярмида Рустам Минниханов ва унга ҳамроҳлик қилаётганлар Тошкентга йўл олади. Улар пойтахтда Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи фаолияти билан танишиб, 2017 йилда очилган «Новый век» («ТНВ») телерадиокомпанияси мухбирлик пунктига ташриф буюради. Бундан ташқари, Рустам Минниханов «Татаристон — Ўзбекистон» ишбилармонлик форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев билан амалий учрашув ўтказади. Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан расмий учрашув ўтказилиши кутилмоқда. Учрашувлар доирасида Татаристон ва Ўзбекистон корхоналари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги қатор ҳужжатлар имзоланади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив