O‘zbekiston
yangiliklari

Tashkent City ҳудудига писта пўчоқлари ташлаган фуқаро жаримага тортилди

Tashkent City ҳудудига писта пўчоқлари ташлаган фуқаро жаримага тортилди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
115
0

Tashkent City боғига ташриф буюрган фуқаро белгиланмаган жойга писта пўчоқларини ташлагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди . Фуқаро Ш. К.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми (белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш хақининг ярим баробари (111,5 минг сўм) миқдорда маъмурий жарима қўлланилди Хабарда қайд этилишича, Toshkent City ҳудудига папирос қолдиқлари, баклажкалар, турли қоғозлар, ҳатто яроқсиз батареяларни ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилган. Шунингдек, ушбу ҳудудда «Ақлли ахлатдон» — «ZiMMER» комплекс чиқинди контейнеридан 2 дона ўрнатилган. "Газета.uz"да реклама Худди шунга ўхшаш ҳолат Андижонда ҳам содир бўлди. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари экологик рейд давомида бозор ҳудудида қаҳва учун мўлжалланган қоғоз стаканни ариққа ташлагани учун Б. Худойбердиевни қўлга олишди. Ушбу эркак ҳам 111,5 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив