O‘zbekiston
yangiliklari

Такси ҳайдовчиларини ҳақорат қилган Янгийўл ЙҲХБ раҳбари ўринбосари ишдан олинди

Такси ҳайдовчиларини ҳақорат қилган Янгийўл ЙҲХБ раҳбари ўринбосари ишдан олинди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
116
0

Тошкент вилояти Янгийўл тумани ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари, катта инспектор Усмон Замонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, деб хабар берди вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати. 22 октябрь куни «Янгийўл ҳайдовчилари» Telegram-гуруҳида аудио ёзув тарқатилди, унда ўзини ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари деб таништирган киши туман такси ҳайдовчиларини ҳақоратлайди. Ёзув пайдо бўлиши ҳайдовчилар ва уларнинг қариндошларининг қаттиқ норозилигини келтириб чиқарди. 23 октябрь куни бир гуруҳ ҳайдовчилар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакилига нисбатан чора кўрилиши тўғрисида ариза билан туман прокуратурасига мурожаат қилишди. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар беришича, терговга қадар текширув давомида Усмон Замонов Telegram`га ёзувни юбормаганини ва унинг овози эмаслигини маълум қилди. 23 октябрь куни соат 21:30 атрофида Янгийўл туман ЙҲХБ биноси яқинида 100 га яқин такси ҳайдовчилари инспекторга нисбатан чоралар кўриш талаби билан тўпланишди. Вилоят, туман ва Янгийўл шаҳар ИИБ раҳбарлари йиғилганларга Усмон Замоновга нисбатан расмий текширув тайинлангани ва текширув давомида тўпланган материаллар прокуратурага юборилишини маълум қилдилар. Шундан сўнг йиғилганлар тарқалди, дея хабар берди ЙҲХБ матбуот хизмати. Бошқарманинг аниқлик киритишича, Замонов дастлаб аудиоёзувни ёзиб олиш ва юборишга алоқадор эканини рад этган, аммо текширувлар аудиоёзувдаги овоз унга тегишли эканлигини аниқлаган. Кейинроқ тушунтириш хатида Telegram`да таксичилар томонидан йўл-патруль хизмати ходимларига нисбатан ҳақоратли сўзлар айтилганидан кейин овозни ёзгани ва уни жўнатганини тан олди. Инспекторнинг ҳаракатлари жамоатчиликнинг қаттиқ норозилигини келтириб чиқариб, фуқароларда ички ишлар органларига нисбатан салбий муносабати шаклланишига олиб келди, вилоят ИИББ раҳбарининг топшириғи билан Усмон Замонов эгаллаб турган лавозимидан четлатилди. Прокуратурада терговга қадар текширув давом этмоқда. Вилоят ИИББнинг қўшимча хабар қилишича, 1 октябрдан 23 октябргача бўлган давр мобайнида вилоят транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган рейдлар давомида хусусий шаклда лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланувчи 56 ҳайдовчига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар тузилган ва уларнинг автомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган. Усмон Замонов ҳам рейдларда иштирок этган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив