O‘zbekiston
yangiliklari

Тўрткўлда қўлбола усулда ишлаб чиқарилган ароқлар савдосига чек қўйилди

Тўрткўлда қўлбола усулда ишлаб чиқарилган ароқлар савдосига чек қўйилди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
107
0

Тўрткўл тумани Ўзбекистон ОФЙ ҳудудида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳамда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида эгри йўлни танлаган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилди. Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди . Тадбир давомида Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Р. ҳамда Кабутар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро С.С.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғини 18 бўлимида жойлашган фуқаро Х.Р.га тегишли бўлган уйда қўлбола усулда алкаголь маҳсулотларини тайёрлаб, ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланди. Ушбу фуқароларга холис гувоҳлар иштирокида баённома расмийлаштирилди. Ўтказилган рейд тадбирлари давомида сохта тадбиркорлар С.С. ва Х.Р.га тегишли бўлган қўлбола усулда ишлаб чиқарилган 2 турдаги 7152 (0,5 литр) дона шиша баҳоси 106 миллион 536 минг сўмлик ароқ ва мазкур маҳсулотини ишлаб чиқарига ихтисослаштирилган 19 турдаги баҳоси 14 миллион 852 минг 383 сўмлик анжомлар далилий ашё сифатида олинди. "Газета.uz"да реклама Фуқаро С.С.га тегишли бўлган 21 турдаги, жами баҳоси 121 миллион 388 минг 383 сўмлик алкоголь маҳсулотлари ва анжомлар тегишли тартибда расмийлаштирилди. Жойларда солиқ органи ходимлари томонидан аҳолида солиқ маданиятини шакллантириш, ўтказилаётган бу каби профилактик тадбирлар давомида аниқланаётган бу каби қонунни четлаб ўтиш ҳаракатларини қонунийлаштириш юзасидан ишлар давом этмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив