O‘zbekiston
yangiliklari

Тўрақўрғонлик ўқувчи қизнинг ўзини ўлдирмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар рад этилди

Тўрақўрғонлик ўқувчи қизнинг ўзини ўлдирмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар рад этилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
97
0

Ижтимоий тармоқларда «Ўзини Сирдарёга ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди» сарлавҳаси остида ёритилган хабар Тўрақўрғон туман халқ таълими бўлими томонидан батафсил ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди . Аниқланишича, хабарда баён этилганидек Тўрақўрғон туманидаги умумтаълим мактабида ўқувчи қиз Мингбулоқ туманида яшовчи отасини кўргани кетаётиб, Сирдарё кўприги устида тўхтаган, аммо унинг нияти сувга ташлаш бўлмаган. Сирдарё кўпригида хизмат фаолиятини олиб бораётган Миллий гвардиянинг вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ундан сўрашганида ҳам шу ҳақда айтган. "Газета.uz"да реклама Шунга қарамай, Миллий гвардия ходимлари уни дастлаб ички ишлар бўлимига олиб келиб, кейин у ўқийдиган умумий ўрта таълим мактабига келиб, мактаб директори ва ўқитувчилар жамоаси билан ушбу масалада йиғилиш ўтказишган. Йиғилишда педагог ҳодимларга ўқувчилар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунчалар берилган. Шунингдек, ўқув йили давомида мактаб психологлари томонидан суицидга мойилликни аниқловчи тестлар олинганда, тест натижаларига кўра бу ўқувчида ҳам суицидга мойиллик кузатилмаган. Ушбу ҳолат юзасидан у билан суҳбатлашилганда ҳам ўз жонига қасд қилиш нияти йўқлигини таъкидлаган. Ҳолат юзасидан айтиш мумкинки, ўқувчининг мақсади фақат отасининг уйига бориб-келиш бўлган холос. Умумтаълим муассасаларида психологлар, маънавиятчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирокида ўқувчилар ўртасида маънавий-маърифий ишлар, уларда психологик иммунитетни кучайтириш, руҳий тушкунлик келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тарбиявий ишлар, ота-оналар ва яқинлари иштирокидаги мулоқотлар, оила — маҳалла — таълим муассасаси ҳамкорлиги борасидаги фаолият доимий ва изчил йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги ишлар янада кенг қамров билан олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив