O‘zbekiston
yangiliklari

ССВ: Истанбулдан Фарғонага учиб келган фуқаро юрак хуружидан вафот этди

ССВ: Истанбулдан Фарғонага учиб келган фуқаро юрак хуружидан вафот этди
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
101
0

25 март куни чартер рейси билан Истанбулдан Фарғонага учган 63 ёшли ногиронлиги бўлган фуқаро юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хабарда қайд этилишича, фуқаро Ф.нинг аҳволи самолётда оғирлашган. Унда юрак етишмовчилиги, оёқ ва қўлларида ҳаракатсизлик кузатилган. Бу ҳақда хабар олингач, Фарғона шаҳар ҳалқаро аэропортига махсус жиҳозланган реанимобил тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб келган. Шундан сўнг беморга зудлик билан реанимацион муолажалар кўрсатилган. Машина ичида унга юрак, нафас тизимини яхшилаш учун муолажалар бажарилиб, дефибриляция амалиёти тезкорлик билан ўтказилган. Стандартлар бўйича ўтказилган муолажаларга қарамасдан, бемор вафот этган. Унга бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Айни пайтда суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив