O‘zbekiston
yangiliklari

Совуқ ҳарорат ҳафта охиригача сақланиб қолади

Совуқ ҳарорат ҳафта охиригача сақланиб қолади
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
117
0

Якшанба куни Ўзбекистоннинг шимолига Урал ҳудудидан салқин ҳаво оқими кириб келишни бошлади, Хоразм вилояти, Қорақалпоғистонда ёғингарчилик, Устюртда эса биринчи қор ёғди, дея хабар қилди Ўзгидромет. Ушбу жойларда ҳарорат 10−15 даража, Устюртда айрим жойларда 0 даражагача пасайди. Кечаси совуқ оқим республиканинг барча ҳудудларига тарқалди, мамлакатимиз бўйлаб ёмғир ёғиб, айрим жойларда жалага айланиб ҳарорат кескин пасая бошлади. Бугун ёғингарчилик тўхтайди, ҳарорат 8−10 даражани, шимолда 3−8 даражани ташкил қилади. 5 ноябрдан 9 ноябргача Ўзбекистонда совуқ антициклон ҳукмронлик қилади, об-ҳаво кам булутли бўлиб ёғингарчилик бўлмайди, фақат кечаси ва 5 ноябрь куни тонгда Срхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради. Кечаси ҳарорат 0−5 даража илиқ, атрофида бўлади, 5−7 ноябрда илк кузги аёз кузатилади, кундузги ҳарорат 5−7 ноябрда 8−13 даража, 8−9 ноябрда 10−15 даража илиқ бўлади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив