O‘zbekiston
yangiliklari

«Штутгарт» Элдор Шомуродов учун 10 млн евро таклиф қилди

«Штутгарт» Элдор Шомуродов учун 10 млн евро таклиф қилди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
119
0

Германиянинг «Штутгарт» футбол клуби Россиянинг «Ростов» жамоасига ҳужумчи Элдор Шомуродов учун 10 млн евро таклиф қилди. Бу ҳақда футболчи вакили Қаҳҳор Мўминов Sports.ru сайтига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «Штутгарт»дан ташқари, ўйинчига Россиянинг ЦСКА жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. ««Штутгарт» 10 млн евро атрофида таклиф қилди. ЦСКА ҳам мос таклиф билдирди. Бу ерда ҳал қилиш ҳуқуқини «Ростов»га қолдиришди. Қишда ушбу масалага қайтишга келишилди, ҳозирда бизда ўхшаш рақамлари бўлган таклиф мавжуд», — деди агент. "Газета.uz"да реклама Қаҳҳор Мўминов ёзги трансфер мавсумида Элдор Шомуродов «адолатли» таклиф бўлган тақдирда топ лигалардан бирига ўтиши керак. «Кўраяпманки, қишда сотишда «Ростов»га қийин бўлади, бу ерда унинг позицияси тушунарли. Ҳозир Ўзбекистондаман, Элдор ва унинг оиласи билан гаплашдим. Ёзда топ лигалардан биридан адолатли таклиф бўлса, ўтишга кўндираман, ахир Шомуродов «Ростов» билан айнан шу ҳақда келишган эдик», — деди футболчи вакили. 24 ёшли футболчи Элдор Шомуродов Россия Премьер-лигаси голурарлар пойгасида етакчи ҳисобланади. У чемпионатдаги 12 та ўйинда 10 голга муаллифлик, 2 та голга эса ҳаммуаллифлик қилди. 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичида эса 3 та ўйинда 3 та гол киритди. «Ростов» айни вақтда 26 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив