O‘zbekiston
yangiliklari

Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
106
0

Шу кунгача Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Амиров Алишер Хуррамович Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Бу ҳақдаги қарор 22 октябрь куни Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди. Сессияда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг маcъул ходими Абдулла Турсунов иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бобоқулов Ўрал Абрайқулович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Шеробод тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. "Газета.uz"да реклама Алишер Амиров (1977 й. т.) Тошкент автомобиль-йўллар институти (2001) ҳамда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини (2004) тамомлаган. 2016 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар, «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари — бош муҳандиси лавозимида фаолият юритган. Худди шу куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган фаоллар йиғилишида шу кунгача Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тасарруфидаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази»нинг қурилиш бўйича харид ва лойиҳаолди ҳужжатларини экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Сувонқулов Аҳмад Худайшукурович вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Маълумот ўрнида, Аҳмад Сувонқулов (1968 й. т.) Тошкент давлат техника университети (1994) ҳамда Тошкент молия институтини (2009) тамомлаган. Узоқ йиллик фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлигида котибият мудири, вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори, Шўрчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив