O‘zbekiston
yangiliklari

Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳрига етиб борди (фото)

Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳрига етиб борди (фото)
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
120
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Японияга расмий ташриф дастуридаги биринчи манзил — Нагоя шаҳрига келди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Тюбу халқаро аэропортида давлат раҳбарини Япония расмий доиралари вакиллари кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади. Ўзбекистон президенти Нагоя ва Токио шаҳарларида қатор икки томонлама учрашув ва тадбирлар ўтказади. "Газета.uz"да реклама Нагояда Аичи префектураси ва шаҳар мэрияси раҳбарлари билан музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Нагоя университетига ташриф буюриш кўзда тутилган. Шу куниёқ Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо, парламентдаги «Ўзбекистон-Япония» дўстлик лигаси фаоллари ҳамда Япониянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Япония — Ўзбекистоннинг стратегик шериги. Бундан 28 йил муқаддам — 1991 йил декабрь ойида Кунчиқар мамлакат Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган эди. 1992 йил январь ойида икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив