O‘zbekiston
yangiliklari

Шавкат Мирзиёев Япония императори билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Япония императори билан учрашди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
117
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Токиода Япония Императори Нарухито билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди . Император олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон-Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлгани, икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққанини қайд этди. Давлат раҳбари Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, «Рейва» деб номланган янги даврда Япония уйғун ривожланишда давом этиши, мамлакат нуфузи ва аҳоли фаровонлиги янада ошишини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева ташрифи шарафига Япония императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масако хоним томонидан қабул маросими ўтказилди. Шунингдек, улар биргаликда суратга тушдилар.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив