O‘zbekiston
yangiliklari

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
YANGILIKLAR
16:47, 05 апрель 2020
126
0

21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Қозоғистон Республикаси бош вазири Асқар Маминни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди . Шавкат Мирзиёев меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадаллашиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Ўз навбатида, Асқар Мамин Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг саломлари ва эзгу тилакларини етказди. "Газета.uz"да реклама Учрашувда қардош мамлакатлар раҳбарлари даражасидаги мунтазам учрашувлар ва ишончга асосланган мулоқот икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилиб, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди. Бугун илк бор ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия мажлиси савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришнинг самарали механизми экани қайд этилди. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасидаги қўшма тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган келишувларни сўзсиз рўёбга чиқариш борасидаги интилиши қатъий эканини таъкидлади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив