O‘zbekiston
yangiliklari

Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси бош вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси бош вазирини қабул қилди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
115
0

Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида пойтахтимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси бош вазири Сергей Румасни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди . Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, сўнгги йилларда олий даражада ўзаро ишончга асосланган мулоқот йўлга қўйилгани туфайли Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари принципиал жиҳатдан янги даражага кўтарилганини таъкидлади. Сергей Румас Ўзбекистон президентига илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, Беларусь президенти Александр Лукашенконинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. "Газета.uz"да реклама Учрашувда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суришдан, шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди. Жорий йил август ойига Беларусга амалга оширилган олий даражадаги расмий ташриф якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив