O‘zbekiston
yangiliklari

Сенатнинг 25- ялпи мажлиси 14 декабрда чақирилади

Сенатнинг 25- ялпи мажлиси 14 декабрда чақирилади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
131
0

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси жорий йил 14 декабрь куни чақирилади. 10 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида тегишли қарор қабул қилинди. Сенат матбуот хизматининг хабар қилишича, ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси тўғрисида"ги, «Давлат божи тўғрисида"ги, «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги, «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги, «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги қонунлар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, Сенат аъзолари нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши, баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган қонунларни муҳокама қилади. "Газета.uz"да реклама Сурхондарё вилояти Термиз туманининг чегарасини ўзгартириш, Термиз шаҳрининг чегарасини кенгайтириш ҳамда уларнинг чегараларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади. Ялпи мажлисда адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти, шунингдек Навоий вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилади. Сенаторлар сув объектларига оқинди сувларни оқизиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини ҳам муҳокама қилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив