O‘zbekiston
yangiliklari

Сенат нотариат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат нотариат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
117
0

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари «Нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири. Қонунни ишлаб чиқиш зарурати нотариал ҳаракатлар сони ошган шароитда давлат нотариал идораларида қўшимча штат бирликларини жорий этиш жараёни мураккаблашганлиги, бу эса иш ҳажмига қараб хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ошишига тўсқинлик қилиши билан изоҳланди, дейилади хабарда. Қонунда «Гаров тўғрисида"ги, «Нотариат тўғрисида"ги, «Лизинг тўғрисида"ги, «Ипотека тўғрисида"ги, «Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги, «Медиация тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Фуқаролик процессуал кодексларига, шунингдек, Олий Мажлис қарори билан тасдиқланадиган Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. "Газета.uz"да реклама Қонунда давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идораларга босқичма-босқич ўтказиш назарда тутилмоқда. Қонун билан давлат ва хусусий нотариал идоралар тенг ҳуқуқларга эгалиги ва бир хил мажбуриятларни зиммасига олиши белгиланган. Давлат ва хусусий нотариуслар расмийлаштирган ҳужжатлар бир хил юридик кучга эга. Ўзбекистон Нотариал палатасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланмоқда. Айрим турдаги битимлар учун мажбурий нотариал тасдиқлаш бекор қилинмоқда, нотариал ҳаракатларнинг янги турларини жорий этиш белгиланган. Шунингдек, мулкни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага олиш (ижарага бериш) ва ундан бепул фойдаланиш шартномаларини тасдиқлашда айрим талабларни бекор қилинмоқда ҳамда бундай турдаги битимларни тасдиқлаш жараёни соддалаштирилмоқда. Нотариус ўз касбий мажбуриятларини бажариши вақтида етказилган зарардан фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш, нотариусга электрон мурожаат қилиш тизимини такомиллаштириш орқали тезкор нотариал хизматлар кўрсатиш назарда тутилмоқда. Қонунга нотариал ҳаракатларнинг янги турлаги жорий этилмоқда. Хусусан, нотариуслар медиатор вазифасини бажариши, далилийликни таъминлаши, муаллифлик ва аралаш ҳуқуқ объектини тақдим этиш вақтини ҳамда электрон ҳужжат ва қоғоз кўринишидаги ҳужжатнинг бир хил юридик кучга эга эканини тасдиқлаши мумкин.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив