O‘zbekiston
yangiliklari

Сенат давлат божи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат давлат божи тўғрисидаги қонунни маъқуллади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
115
0

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг шанба куни бўлиб ўтган 25-ялпи йиғилишида «Давлат божи тўғрисида"ги қонун маъқулланди, дея хабар берди парламент юқори палатаси матбуот хизмати. Ҳужжат Солиқ кодекси янги таҳрирда ишлаб чиқилиши муносабати билан, шунингдек давлат божини белгилаш, ундириш, ундан озод қилиш ва уни қайтариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Қонунга кўра давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистон консуллик муассасалари томонидан консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун тўланадиган консуллик йиғими, ихтироларга, фойдали моделларга, саноат намуналарига, селекция ютуқларига, товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгиларига, товар келиб чиққан жой номларига, интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқий муҳофаза бериш билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик учун тўланадиган патент божи давлат божи турлари жумласига киради. Бунда ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилар ҳисобланади. Қонунда давлат божи ундириладиган объектлар ва давлат божи ставкаларининг миқдорлари назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича судларда, иқтисодий судларда ва маъмурий судларда, нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда, Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришда, шу жумладан хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштириш ва беришда, консуллик йиғимини тўлашда давлат божини тўлашдан озод қилиш тартиби ва озод қилинадиган шахслар рўйхати белгиланмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив