O‘zbekiston
yangiliklari

Сайлов кампанияси вақтида прокуратурага 65 та мурожаат келиб тушди

Сайлов кампанияси вақтида прокуратурага 65 та мурожаат келиб тушди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
119
0

Бугунги кунга қадар прокуратура органларига сайлов масаласида фуқаролар, жумладан сайловчилар ҳамда номзодлардан жами 65 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда сайловларни ёритиш бўйича Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда бош прокурор Ниғматилла Юлдашев маълум қилди. Ҳудудлар кесимида, мурожаатлар, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларига 1 тадан, Андижон, Наманган, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига 2 тадан, Бухоро вилоятига 3 та, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларига 4 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига 6 тадан, Фарғона вилоятига 7 та, Сурхондарё вилоятига 24 та тўғри келади. Мурожаатларнинг 30 таси бевосита фуқаролардан, шу жумладан, 9 таси сайловда иштирок этаётган номзодлардан ҳамда 35 таси давлат органлари ва муассасалар, хусусан, Марказий сайлов комиссиясидан келиб тушди. Мурожаатларнинг 12 тасида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, 53 тасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилаётган сайловларга боғлиқ масалалар ёритилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив