O‘zbekiston
yangiliklari

Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 35 зиёратчи ҳалок бўлди

Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 35 зиёратчи ҳалок бўлди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
118
0

Саудия Арабистонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида энг камида 35 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди ТАСС агентлиги полиция маълумотларига таянган ҳолда. Авария Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлди. Йўловчи автобуси катта юкли машина билан тўқнашиши натижасида кучли зарбадан ёнғин чиқди. Автобус йўловчилари — Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларидан бўлган зиёратчилар — кичик ҳаж (умра) амалига отланган бўлган. Автобусда жами 40 киши бўлган, 4 киши шифохонага жойлаштирилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив