O‘zbekiston
yangiliklari

Сардор Умурзоқовга янги биринчи ўринбосар тайинланди

Сардор Умурзоқовга янги биринчи ўринбосар тайинланди
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
110
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 мартдаги қарори билан Воитов Азиз Ботирович инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ ахборот хизмати хабар бермоқда. Воитов шу кунга қадар «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Банк бошқаруви айни пайтда «Миллийбанк» бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Сахи Сапармухамедович Аннакличев тайинланган. Азиз Воитов (1980 йилда туғилган) Тошкент молия институтини «Солиқ ва солиққа тортиш» мутахассислиги бўйича битирган (2001) ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида «Бизнес бошқаруви» бўйича таҳсил олган (2010). "Газета.uz"да реклама Воитов янги иш жойида Алишер Абдуалиев билан алмаштирилган. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Абдуалиев 2019 йил майдан вазирликда иш бошлаганди. Унинг кейинги иш жойи ҳозирча маълум эмас. Вазирлик раҳбари Сардор Умурзоқов эса депутатлар томонидан бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланганди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив