O‘zbekiston
yangiliklari

«Сардор» фильмининг 4-фасли суратга олинади

«Сардор» фильмининг 4-фасли суратга олинади
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
114
0

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 декабрдаги фармойиши асосида Ўзбекистон бўйлаб «Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати!» шиори остида 2019 йил 15 декабрдан 2020 йил 15 январгача бўлган даврда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилиши бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди. Фармойиш билан тасдиқланган тадбирлар дастури 5 та бўлим, 67 банддан иборат бўлиб, ташкилий, ахборот-ташвиқот йўналишидаги, аҳоли ўртасида олиб бориладиган ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий тадбирлар, тарғибот-тушунтириш ишлари, маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган тадбирларни ўз ичига қамраб олган. "Газета.uz"да реклама Дастурда ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги иншо, сурат, шеър ва амалий санъат танловлари, ижодий танловлар ва спорт мусобақалари, жумладан «Мен албатта ҳарбий бўламан!» танлови, «Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан!» мавзусидаги эстафеталар, ҳарбий оркестр ва бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг концерт дастурлари ва чиқишлари, шунингдек ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг модернизация қилинган намуналари намойиш этиладиган «Techno Discovery» фестиваллари ва бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур Фармойишда вазирлик, идора ва ташкилотларнинг 31 нафар раҳбарлари ва масъул шахсларидан иборат ишчи гуруҳга ҳарбий-маъмурий секторлар билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига Ватан ҳимоячилари куни байрамининг аҳамияти, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришда, айниқса, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўрни ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек мазкур тадбирларда фан, маданият ва санъат арбоблари ҳамда спортчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва фахрийларнинг ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиши белгиланган. Анжуман давомида масъул шахслар томонидан Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш мақсадида ўтказилаётган байрам тадбирларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун барча шарт-шароитлар яратилиши, тайёрланаётган мақолалар, теле ва радиодастурларда асосий эътиборни сўнгги йилларда Қуролли Кучларни ислоҳ этиш ва ривожлантириш мобайнида қўлга киритилган ютуқларга, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида амалга оширилган ишларга қаратиш ҳақида маълумотлар берилди. Матбуот анжуманида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия масъул ходимлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, шунингдек республика ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси Шавкат Маҳмудов шу пайтгача уч фасли суратга олиниб, эфирга узатилган «Сардор» фильмининг тўртинчи фаслини суратга олиш бўйича вазирлик раҳбариятига таклиф берилганини маълум қилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив