O‘zbekiston
yangiliklari

Самолётдан тушиб қолган йўловчи Урганчга таксида борадиган бўлди

Самолётдан тушиб қолган йўловчи Урганчга таксида борадиган бўлди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
124
0

Саломатлигидаги муаммо сабабли Самарада самолётдан тушиб қолдирилган «Санкт-Петербург — Урганч» авиарейси йўловчиси Ватанга таксида қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Душанба куни Uzbekistan Aireays авиакомпанияси самолёти йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли Самаранинг «Курумоч» аэропортига қўнишга мажбур бўлган эди. Ўзбекистон фуқароси парвоз вақтида қон босими ошгани сабабли ўзини ёмон ҳис қилган. Самарада тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у шифохонага ётишни рад этди. Бироқ шифокорлар саломатлиги яна ёмонлашиши мумкинлиги учун беморга парвозни давом эттирмасликни тавсия қилди ва самолёт усиз Урганчга учиб кетди. "Газета.uz"да реклама «Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга қайтиш масаласи ҳал қилинаётганига қарамай, у Самарадан Ўзбекистонга таксида жўнаб кетди», — дейилади хабарда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив