O‘zbekiston
yangiliklari

SamAuto Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқаришни бошлади

SamAuto Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқаришни бошлади
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
123
0

Самарқанд автомобиль заводи (SamAuto) 27 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган биринчи Isuzu D-Max пикапини намойиш қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири. Isuzu D-Max SamAuto вакилининг қайд этишича, Isuzu D-Max автомобилда ҳам йўловчилар, ҳам юкларни ташиш учун бирдек қулай «универсал дизайн» концепцияси амалга оширилган. «Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун 2017 йилги Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танлаб олинган эди. Пикаплар экология талабларига мослиги ва тежамкорлиги билан ажралиб турувчи дизель ёқилғисида ишлайди», — дейди Самарқанд автомобиль заводи бош директорининг ўринбосари Хусен Қобилов. «Ушбу модель шассиси ISUZU агрегатилари билан жиҳозланган бўлиб, ишлашнинг юқори кўрсаткчичларини намойиш этди. ISUZU D-Max рул бошқвруви ва ғилдираклар осмаси ўртасидаги қўйилган мувозанатли иш ўз тоифасидаги автомобиллари орасида энг яхшиси хисобланади. Ушбу автомобил мураккаб йўл шароитларида ҳам мувозанат сақланишини кафолатлайди», — дея қўшимча қилди у. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистонликлар учун Isuzu D-Max учта модификацияларда тақдим этилади:икки қаторли кабина, 2 йўловчилик ўриндиқ, 2,5 литрлик двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутиси бўлган D-MAX SAHAR;бир қаторли кабина, 4 йўловчилик ўриндиқ, 2,5 литрлик двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутиси бўлган D-MAX OKSUS;икки қаторли кабина, 4 йўловчилик ўриндиқ, 3 литрлик двигатель ҳажми ва автомат узатмалар қутиси бўлган D-MAX IRBIS. Пикап юк кўтарувчанлиги 865−1100 килограммни ташкил этади. Isuzu D-Max япон стандартларига мувофиқ юқори мустаҳкамликдаги пўлат кабина, энергияни юта олувчи олд қисм, ён зарбга чидамли планкалар ва таранг тортиб турувчи хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган. Пикапнинг ранглар хилма-хиллиги оқ, кумушсимон металлик, кулранг металлик, обсидиан кулранг, қора, кўк ва қизил ранглар билантақдим этилган. Автомобиль интерьерида безашнинг қора элементлари, хромланган деталлар ва ушлаб кўрганда ёқимли материаллар уйғунлашади. Кенг эшикаркалари кабинага осон кира олиш, ичкарида эса йўловчиларни қулай жойлаштиришни таъминлайди. ISUZU D-Max пикап сотувлари 2020 йилнинг январь ойида бошланади. Айни дамда сотуволди буюртмалар бериш жараёни бошланди. Автомобиллар нархи 270 дан 380 млн сўмгача оралиқда белгиланади.Видео Смотреть в Tas-Ix (Mover)Фото

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив