O‘zbekiston
yangiliklari

Самарқанддаги автотураргоҳда еттита машина ёниб кетди

Самарқанддаги автотураргоҳда еттита машина ёниб кетди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
114
0

20 ноябрь куни соат 03:28да Самарқанд вилояти Нуробод тумани Оқсой МФЙдан кесиб ўтувчи М-39 автомагистраль йўли ёқасида жойлашган «Темур ГАЗ» МЧЖга тегишли автомобиллар тураргоҳида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати. Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 03:58 да етиб борган вақтида (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 30 км) 5 та суюлтирилган газ ташувчи автоцистерна, 1 та экскаватор ва 1 та самосвал юк автомобили ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаркатлар натижасида ёнғин соат 04.20да қуршаб олиниб, соат 06.26 да тўлиқ бартраф этилган. Ҳодиса вақтида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган. Ёнғин оқибатида 3 та «МАN» русумли газ ташувчи автоцистерна, 1 та ЗИЛ-130 русумли газ ташувчи автоцистерна ва 1 та юк ташувчи автомобиль (самосвал) ҳамда «HYUNDAI» русумли экскаватор ёниб зарарланган. Шунингдек, «DAF» русумли газ ташувчи автоцистернанинг 6 та орқа шиналари ёнган. "Газета.uz"да реклама Ёнғиндан «DAF» русумли газ ташувчи юк автомобилнинг автоцистерна ва салон қисми ҳамда 1 та «MAN» русумли автоцистернасидаги суюлтирилган газ, шунингдек автотураргоҳ атрофида жойлашган савдо дўкони, ошхона ва ёрдамчи хўжалик биноларининг 800 кв.метр майдони сақланиб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив