O‘zbekiston
yangiliklari

Самарқандда тутун натижасида ҳушини йўқотган болакайнинг ҳаёти қутқарилди

Самарқандда тутун натижасида ҳушини йўқотган болакайнинг ҳаёти қутқарилди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
115
0

2019 йилнинг 28 ноябр куни соат 21:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Суғдиёна мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро З.М. вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, фарзанди 2010 йилда туғилган A.Ж. уй ичида қамалиб қолганлиги тўғрисида хабар берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди . Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб боришди. Шундан сўнг, қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадоннинг темир эшигини очиб киришади. Ҳодисага аниқлик киритилганда, хонадон эгасининг эътиборсизлиги боис газ плитасидаги қозоннинг таги ўчирилмаган. Бунинг оқибатида тутун ҳосил бўлиб, уй ичида ётган болакай ҳушини йўқотган. Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган хонадон ҳамда унинг ичида қолган бола омон қолди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив