O‘zbekiston
yangiliklari

Самарқандда ишчилар ўртасидаги жанжалда Туркия фуқаролари жароҳатланди

Самарқандда ишчилар ўртасидаги жанжалда Туркия фуқаролари жароҳатланди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
110
0

6 ноябрь куни Самарқанднинг кўп қаватли уйлар қурилаётган Қорасув мавзесида 10 нафар қурувчи ўртасида оммавий жанжал содир бўлди. Можаро вақтида тўрт киши, жумладан уч нафар Туркия фуқароси жароҳатланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати «Газета.uz»га. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбалари маълумотларига кўра, уч нафар турк мутахассиси исиниш учун қурилиш майдончаси ҳудудига олов ёқади. Гулханга яна бир ишчи, Ўзбекистон фуқароси келганида улар ўртасида можаро келиб чиқади ва муштлашувга айланиб кетади. Жанжалга яна олти ишчи қўшилади. Тўрт киши, жумладан уч турк мутахассиси тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига мурожаат қилди. Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди бўйича жиноят иши қўзғатилди. Видео

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив