O‘zbekiston
yangiliklari

Самарқандда 2020 йилгача олтита, келгуси йилда элликта меҳмонхона ўз фаолиятини бошлайди

Самарқандда 2020 йилгача олтита, келгуси йилда элликта меҳмонхона ўз фаолиятини бошлайди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
95
0

Самарқандда 2020 йил бошлангунга қадар олтита, келгуси йилда эса элликта меҳмонхона ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилоят турзимни ривожлантириш департаменти журналист ва блогерлар учун уюштирилган матбуот анжуманида маълум қилди . Шу билан бирга мазкур йилда жисмоний шахслар томонидан 15 та меҳмон уйлари ташкил этилади. Натижада 185 та янги иш ўринлари яратилади. — 2019−2021 йиллар давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит линияси орқали туризм инфратузилма объектларини ривожлантириш мақсадида 74 та лойиҳани қамраб олган 1311,8 млрд сўмлик манзилли дастур ишлаб чиқилди, — деди Дилшод Нарзиқулов. — Ушбу лойиҳаларимиз амалга ошса, 2828 та янги иш ўрни яратилади. Таҳлилларнинг кўрсатишича, ўтган ўн ой давомида Самарқандга 2 миллион 700 минг маҳаллий ва хорижий сайёҳлар келган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив