Самарқанд вилоятида мактаблар ва болалар боғчалари яқинида тезлик чекланди

YANGILIKLAR

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 29 февраль куни вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўча ва ички йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисидаги қарорни имзолади . Ҳужжат вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган. Қарорда 815 та мактабдан иборат рўйхат келтирилган бўлиб, улар яқинига 30 км/с, 40 км/с ёки 50 км/с тезликни чекловчи йўл белгилари ўрнатилади. Бундан ташқари, вилоят ИИБ ЙХХБга жорий йил якунига қадар вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўчалар ҳамда ички хўжалик йўлларига автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чекловчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тизимли назорат ўрнатиш топширилди.
Fikrlar (0)
Fikr bildirish